Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг таълим сифатини оширишга қаратилган инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг педагогик фаолиятини рағбатлантириш мақсадида “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” танловини эълон қилади!
Танловда умумий ўрта таълим мактабларининг она тили ва ўзбек тили фани ўқитувчилари “Мен тавсия этаман…” номли видео-тақдимотлари билан иштирок этишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган ўқитувчилар жорий йилнинг 20-октябрига қадар вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан ташкил этилган махсус ботлар орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари ва тақдимотларини видео форматда жўнатишлари лозим:
Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сирдарё вилояти
Сурхондарё вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент вилояти
Тошкент шаҳри
Танловнинг республика босқичи ғолиблари ўзбек тили байрами арафасида қуйидаги мукофотлар билан тақдирланадилар:
1-ўринга “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” 1-даражали дипломи, 20 млн. сўм пул мукофоти;
2-ўринга “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” 2-даражали дипломи, Моноблок;
3-ўринга “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” 3-даражали дипломи, Ноутбук.
Танловнинг барча иштирокчиларига муваффақият тилаймиз!
Видеотақдимотга қўйиладиган талаблар