Юборишингиз мумкин. Фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ таълим муассасасига кириб келишда ҳар бир ўқувчи ўз телефони чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши шарт.
Бунда ўқувчиларга мактабда телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида сақлаш, телефон ёрдамида атрофдагиларга зўравонлик, шафқацизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш, таълим муассасасида сурат ва видеолар олиб, кейинчалик тарқатиш тақиқланади.
Шунингдек дарс вақтида:
телефон орқали сўзлашиш ҳамда СМС ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
телефонни стол устига қўйиш;
мусиқа тинглаш;
сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвирлар кўриш, диктофон, калкулятор, календар, блокнот, ён дафтарча ва бошқа хизматларидан фойдаланиш мумкин эмас.
Ўқувчиларга танаффусларда фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.