“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танлови

15 июнь 2024 йил
image

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танлови давлат мактабгача таълим ташкилотлари методистлари ва тарбиячилари лавозимида камида икки йил давомида фаолият юритаётган, амалий иш тажрибасига эга методист ва тарбиячилар (кейинги ўринларда— иштирокчилар) ўртасида ўтказилади.

Танлов июн-июл ойларида қуйидаги босқичларда ўтказилади.

1-босқич – туман (шаҳар) саралаш босқичи – 2024 йил 24-28 июнь кунлари;

2-босқич – ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар) саралаш босқичи - 2024 йил 8 12 июль кунлари; 

3-босқич – Республика финал босқичи – 2024 йил 22-26 июль кунлари ҳудудий саралаш босқичида ғолиб бўлган иштирокчилар ўртасида. 

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

1) “Энг яхши методист”;

2) “Йилнинг энг фидокор тарбиячиси”;

3) “Энг яхши ижодкор-ихтирочи тарбиячи”;

4) “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи”;

5) “Энг яхши эко-тарғиботчи тарбиячи”;

6) “Янги Ўзбекистонда янги авлод болаларини маънавий камолотга етакловчи енг яхши тарбиячи”.

Бунда, “Энг яхши методист” ва “Йилнинг энг фидокор тарбиячиси” номинацияларида олий маълумотли методист ва тарбиячилар, “Энг яхши ижодкор-ихтирочи тарбиячи”, “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи”, “Энг яхши эко-тарғиботчи тарбиячи” ва  “Янги Ўзбекистонда янги авлод болаларини маънавий камолотга етакловчи энг яхши тарбиячи” номинацияларида олий маълумотга эга бўлмаган тарбиячилар иштирок этади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган методист ва тарбиячилар танловнинг туман (шаҳар) босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳига ўзлари фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим ташкилотининг педагогик кенгаши томонидан номзоди тавсия этилган қарорни тақдим этиш орқали рўйхатдан ўтади.

Олдинги йилларда ташкил этилган танловнинг республика финал босқичида  1-, 2-, 3- ўринни эгаллаган ғолиблар мазкур танловда қайта иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.

Танловнинг республика босқичида тўртта номинация (“Энг яхши ижодкор-ихтирочи тарбиячи”, “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи”, “Энг яхши эко-тарғиботчи тарбиячи” ва  “Янги Ўзбекистонда янги авлод болаларини маънавий камолотга етакловчи энг яхши тарбиячи”) бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган олий маълумотга эга бўлмаган ғолиблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори ҳамда “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг “Мактабгача таълим” йўналишига ўқишга киришда тавсияномага эга бўладилар.

Танлов Низоми

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu