Республика ташкилотлари

.
image

Худайкулов
Шерзоджон
Уктамович

Республика таълим маркази директори

1989 йил 2 октябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида таваллуд топган.

2014 йил Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университети (бакалавр);

2019 йил Webster Университети (магистратура).

2013-2014 йй - Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети қошидаги иннвацион маркази лаборанти

2014-2015 йй - Тошкент юридик коллежининг инглиз тили фани ўқитувчиси

2015-2019 йй - “LINGVO EXPRESS” нодавлат таълим муассасаси директори ва инглиз тили фани ўқитувчиси

2015-2019 йй - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қошидаги “Инновация, технология, стратегия маркази” давлат унитар корхонаси бош мутахассиси

2019-2021 йй - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Ихтисослаштирилган мактаблар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси

2021-2021 йй - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Иқтидорли ёшларни танлаб олиш шуъбаси мудири

2021 й - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19-июлдаги ПҚ-5188-сон Қарори билан Президент таълим муассасалари агентлиги деб ўзгартирилди

2021-2021 йй - Президент таълим муассасалари агентлиги Иқтидорли ёшларни танлаб олиш ва олимпиадаларни ташкил қилиш бўлими бошлиғи

2021 й. - 2023- Гулистон шаҳридаги Президент мактаби ижрочи директори

2023-2024 йй - Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи

2024 й. - ҳ.в. -   Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази директори

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) асосий вазифалари:

умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти, таянч ва вариатив ўқув режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги буюртмасига асосан тузувчиларни танлаш ҳамда дарсликлар ва ўқитувчилар учун методик қўлланмаларнинг ягона макетларини яратиш;

яратилган дарсликлар ва ўқитувчилар учун методик қўлланмаларни экспертизадан ўтказиш, уларни таълим тизимида қўллаш бўйича хулоса бериш;

ўқув режаси, дастурлари, яратилган дарсликлар ва ўқитувчилар учун методик қўлланмаларни тажриба-синовдан ўтказиш ишларига раҳбарлик қилиш;

фанларни ўқитиш методикаси ва ўқувчилар билимларини баҳолашнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш, шунингдек, таълим дастурларининг интеграциялашувига асосланган ўқитишнинг фанлараро ёндашувини жорий қилиш ва бу борадаги ижобий тажрибани умумий ўрта таълим муассасаларида оммалаштириш;

умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиладиган фанларни, айниқса, биринчи босқичда математика, информатика, кимё, биология ва ўзбек тили (она тили ва давлат тили сифатида) фанлари учун ўқув-методик таъминотни яхшилаш ҳамда дарсликларнинг сифатли тайёрланишини таъминлаш;

ўқув-тарбия жараёнига «STEAM» фанларини (Science — табиий фанлар, Тechnology — технологиялар, Engineering — техник ижодкорлик, Аrt — санъат, Мathematics — математика) ўқитиш бўйича илғор педагогик технологиялар ва бошқа мақбул методикаларни жорий этиш;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган баҳолаш мезонлари (KPI) асосида туман (шаҳар) Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари фан методистлари фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилиш ва уларнинг рейтингини шакллантириш.

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu