Республика ташкилотлари

.
image

Исмаилов
Абдували
Абдумаликович

А. Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти ректори

1986 йил 7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

2006 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавр, имтиёзли диплом);

2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (магистр).

2006-2008 йй.- Тошкент кимё-технология институтида Ахборот технологиялари маркази муҳандис-дастурчи

2008-2012 йй.- Тошкент кимё-технология институтида ректор ёрдамчиси

2010-2012 йй.- Тошкент кимё-технология институтида Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи

2012-2014 йй.- Европа Иттифоқи Erasmus Mundus дастури гранти асосида Польша Республикаси Варшава табиий фанлар университетида тадқиқотчи-докторант

2014-2015 йй.- Тошкент кимё-технология институтида Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи

2015-2017 йй.- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси “Давлат бошқаруви” мутахассислиги бўйича магистратура босқичи тингловчиси

2017-2018 йй.- Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигида Ўқув дастурлари ва ўқув адабиётларини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси

2018-2023 йй.- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази директори (Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Ўқувчиларни баҳолаш халқаро PISA 2022 дастури миллий координатори, бошқарув кенгаши аъзоси)  

2023 й.- ҳ.в. - Фанлар Академиялари Халқаро Ассоциациясининг Таълимни ривожлантириш бўйича Илмий Кенгаши аъзоси

2023 й.- ҳ.в. - А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти ректори

Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари:

мактабгача ва мактаб таълими тизимини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш;

умумий ўрта таълимнинг долзарб муаммолари юзасидан тизимли асосда илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш, илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш;

докторантура йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш, мактабгача ва мактаб таълими ходимларини қайта тайёрлаш, раҳбар кадрлар ва методистларнинг малакасини ошириш;

умумий ўрта таълим соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;

умумий ўрта таълимни ташкил этишнинг янги технологиялари, воситалари ва шаклларини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишда иштирок этиш;

келажак мактаби, унинг раҳбари ва ўқитувчисининг моделини яратиш асосида мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг касбий стандартларини ишлаб чиқиш ва доимий тарзда ривожлантириб бориш, илмий-тадқиқот фаолиятининг таълим жараёни билан алоқаларини мустаҳкамлаш;

мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун намунавий ўқув режа, дастур, ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, курсларнинг ўқув-услубий таъминотини доимий янгилаб боришга кўмаклашиш;

«Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформаси фаолиятини юритиш, малака ошириш ташкилотлари билан биргаликда қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курслари ўқув модуллари контентини марказлаштирилган тарзда ишлаб чиқиш ва платформага киритилишини таъминлаш.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu