Вазирлик марказий аппарати

.
image

Маннонов
Жасур
Ибодулла ўғли

Давлат харидларини ташкил этиш бўлими

09:00 - 18:00

1991 йил 26 май куни Самарқанд вилояти Қўшрабод туманида таваллуд топган.

2014 йил Тошкент молия институтини тамомлаган.

2012-2014 йй. - Комолиддин Беҳзод номли миллий рассомчилик ва дизайн институти 2-тоифали ҳисобчи

2014-2015 йй. - Тошкент давлат стоматология институти режа-молия бўлими 2-тоифали иқтисодчи

2015-2017 йй. - Тошкент давлат стоматология институти режа-молия бўлими бошлиғи

2017-2017 йй. - Тошкент архитектура қурилиш институти қошидаги академик лицей бош ҳисобчиси

2017-2018 йй. - Халқ таълим вазирлиги молиялаштириш бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси кичик мутахассис

2018-2021 йй. -   Халқ таълим вазирлиги молиялаштириш бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бош мутахассиси

2021-2023 йй. - Халқ таълим вазирлиги Давлат харидлари бўлими  бош мутахассиси

2023-2023 йй. - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Давлат харидларини ташкил этиш бўлими бош мутахассиси

2023 й. -  ҳ.в. -  Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Давлат харидларини ташкил этиш бўлими бошлиғи

Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек, Вазирлик эҳтиёжларини таъминлаш учун товар, иш ва хизматларнинг харид қилинишини амалга оширилишида белгиланган норматив-хуқуқий ҳужжатлар талабларини бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик эҳтиёжларини таъминлаш учун товар, иш ва хизматларни республика бюджет маблағлари, хорижий инвесторлар маблағлари, халқаро

ва хорижий молия институтлари грантлари, кредитлари шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидларини ўрнатилган тартибда ташкиллаштириш;

бюджет маблағлари ва (ёки) қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилишини таъминлаш;

давлат буюртмачисининг касбий маҳорати, асосланганлик, молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлиги, очиқлик ва шаффофлик, тортишув ва холислик, мутаносиблик, давлат харидлари тизимининг ягоналиги ва яхлитлиги, коррупцияга йўл қўймаслик каби принципларга амал қилиш;

тендер савдоларини ташкил қилиш, ўтказиш жараёнларини ва Вазирликнинг шу билан боғлиқ ҳужжатлар айланиши жараёнларини мувофиқлаштириш;

Вазирликда ташкил қилинган Танлов комиссияси иш фаолиятини ҳамда унинг Вазирликнинг техник ва технологик таъминотини таъминлашда ёрдам берувчи ишчи органи фаолиятини мувофиқлаштириш;

бўлим иш фаолиятига алоқадор масалалар юзасидан Вазирлик, бошқа вазирлик ва идоралар билан тўғридан-тўғри алоқаларни қўллаб-қувватлаш.

Бўлим ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Бўлим олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни Вазирликнинг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплайди ва уларни пухта ишлайди;

Вазирлик эҳтиёжларини таъминлаш учун товар, иш ва хизматлар хариди ҳажми юзасидан режа тузади;

давлат харидларини амалга ошириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқади;

Бўлим иш фаолияти юзасидан ҳисоботларни тайёрлайди;

Вазирлик эҳтиёжи учун товар, иш ва хизматларнинг хариди юзасидан www.xarid.uz сайтида эълонларни жойлайди;

Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиради ва давлат харидини амалга оширади;

Давлат харидлари билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштиради

ва сақлайди.

Бўлимга уларнинг хизмат мажбуриятига кирмайдиган қўшимча мажбуриятларни юклашга, шунингдек, бўлим функциялари ва вазифаларини Вазирликнинг бошқа таркибий бўлинмалари зиммасига юклашга йўл қўйилмайди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu