Сайт тест режимида ишламоқда

ВАЗИРЛИК: РЕСПУБЛИКАДАГИ БАРЧА МАТЕМАТИКА ВА ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МАҲОРАТИ ОШИРИЛМОҚДА

23 март 2023 йил
image

ВАЗИРЛИК: РЕСПУБЛИКАДАГИ БАРЧА МАТЕМАТИКА ВА ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МАҲОРАТИ ОШИРИЛМОҚДА

Айни дамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Ўқувчиларда танқидий фикрлашни лойиҳа ишлари орқали шакллантириш” мавзусидаги семинар-тренингларга старт берилди.

Тадбир аввалида Наврўз айёми муносабати билан бадиий чиқишлар намойиш этилди. Унда Президент мактабининг мусиқа тўгараги ўқувчилари куй-қўшиқлар билан иштирок этишди. 

Шунингдек, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар ўқувчилари ўз лойиҳа ишларини тақдимот қилишди. 

Маълумот ўрнида, семинар машғулотлари математика ва инглиз тили ўқитувчилари учун мўлжалланган бўлиб, ўзбек ва рус тилларида ўтказилмоқда.

Тренинглар айни дамда Республиканинг 14 та ҳудудида жойлашган Президент мактабида бўлиб ўтмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu