Ўзбекистонлик ўқувчиларнинг хорижий тилларни билиш даражасини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотлардаги иштироки кўриб чиқилди

23 март 2023 йил
image

Ўзбекистонлик ўқувчиларнинг хорижий тилларни билиш даражасини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотлардаги иштироки кўриб чиқилди

Италиянинг Рим шаҳрида ўтказилаётган ПИСА бошқарув Кенгашининг 55-конгрессида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи оъринбосари Усмон Шарифходжаев қатор хорижий таълим ташкилотлари етакчилари ва экспертлари билан мулоқот олиб бормоқда.

Асосий учрашувлардан бири бугун Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЕCД) бош котибининг Таълим сиёсати бўйича махсус маслаҳатчиси, ПИСА дастурининг ташаббускори ва раҳбари Андреас Шляхер иштирокида бўлиб ўтди.

Усмон Шарифходжаев ПИСА дастури раҳбари билан оътказилган суҳбатда таълим соҳасидаги оъзаро ҳамкорлик ишлари ҳамда юртимиз ўқувчиларининг келгуси йилларда мазкур халқаро тадқиқотларда иштироки этиши, натижаларни муҳокама қилиш ва бунда узлуксизликни таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашди.

Учрашувда Оъзбекистоннинг мазкур халқаро дастурнинг 2025 йилдаги тадқиқотида иштироки, оъқувчиларнинг хорижий тилларни билиш даражасини баҳолаш, эрта ёшдаги болаларнинг ривожланишини баҳолаш бўйича "Baby ПИСА" тадқиқотида иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқилди.

Муҳокамалар натижасига кўра, ўзбекистонлик ўқувчиларнинг 2025 йилда ПИСА тадқиқот дастурларида иштирок этиши, нуфузли ПИСА, ТАЛИС каби нуфузли дастурлар бошқарув кенгашининг халқаро даражадаги тадбирларини келгусида Ўзбекистонда ўтказиш бўйича муҳим фикрлар билдириб оътилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu