ҲЕЛСИНКИДА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ ҲАҚИДА СЎЗ ЮРИТИЛДИ
Айни вақтда Ҳелсинки шаҳрида “Таълимда Финляндия тажрибасини жорий қилиш” мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
Тадбир Осиё тараққиёт банки (ОТБ), Финляндия таълим вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда ОТБ томонидан танлаб олинган, Финляндия билан ҳамкорликда амалий натижаларига эришган Филиппин, Бангладеш, Непал ва Шри-Ланка билан биргаликда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Давра суҳбатида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва халқаро рейтинглар бошқармаси бошлиғи Лазиз Хўжақулов Ўзбекистонда таълим ислоҳотларининг асосий йўналишлари, шунингдек, вазирликнинг халқаро ҳамкорлари билан таълимда олиб бораётган ҳамкорлик истиқболлари бўйича ўртоқлашди.
Шунингдек, давра суҳбатида иштирок этган Финландиянинг Ўзбекистондаги элчиси Икка Раисанен Финляндия томонидан юртимизда таълим ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида грант ажратилишини билдирди.
Ушбу грант ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, методик хизмат ва бошқарув