Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ЮНЕСКО ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади билан учрашди.
Унда ЮНЕСКО билан таълим соҳасида йўлга қўйилган ҳамкорлик масалалари ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида сўз борди.
Сара Ношади Ўзбекистонда сифатли таълимни йўлга қўйишда амалга оширилаётган ишларни алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, томонлар учрашув доирасида:
ўқитувчилар малакасини ошириш;
баҳолаш тизими;
инклюзив таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилишди.
Музокаралар натижасида ЮНЕСКО томонидан юқоридаги йўналишларда вазирликнинг ривожланиш стратегияси тамойиллари доирасида ҳамкорлик қилиш бўйича истак билдирилди.