Юрист маслаҳати
Мазкур саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бўлими ходимлари жавоб берди:
Давлат фуқаролик хизматчиси педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари тадбиркорлик фаолият билан шуғулланиши, шу жумладан, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этиши, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлиши, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариши (акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига эгалик қилиш ҳоллари мустасно) тақиқланган.
(Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни, 13-модда)