Ислом тараққиёт банки мактабларни қуриш ва таъмирлашга маблағ ажратиши режалаштирилмоқда

22 февраль 2023 йил
image

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Ислом Тараққиёт Банки Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси таълим шоъбаси раҳбари Муҳаммад Мирзаи Каҳаги, Таълим учун глобал ҳамкорлик (ГПE) ташкилотининг ҳудудий раҳбари Лина Бенете ҳамда УНИCEФ ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар Ислом тараққиёт банки томонидан ажратилиши режалаштирилаётган маблағдан фойдаланишда асосий вазифалар ҳамда режаларни белгилаб олишди.

Музокаралар натижасига кўра, Ислом тараққиёт банки томонидан таъмирталаб мактабларда таъмир ишларини амалга ошириш, янги мактаблар ва спортзаллар қуришга маблағ ажратилишига келишиб олинди.

Мазкур соҳа учун ГПE томонидан ҳам қўшимча маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, ҳозирги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган 10104 та мактаблар жами 5,2 миллион ўқувчи ўрнига эга бўлса-да, амалда ушбу мактабларда 6,3 миллион ўқувчи таҳсил олмоқда.

Ҳозирда таъмирталаб мактаблар сони 1250 тани ташкил этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu