2022 йилда Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида 2 610 та компьютер синф хоналари ташкил этилди

15 декабрь 2022 йил
image

Халқ таълими вазирлигида ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг таълимни рақамлаштиришга масъул ходимлари иштирокида онлайн мулоқот ташкил этилди.

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда юртимиздаги умумтаълим мактабларида интернет инфратузилмасидан самарали фойдаланиш, ўқувчилар ўртасида фойдали онлайн таълим ресурслари (maktab.uz, kitob.uz, artshop.uzedu.uz, эдукидс, coursera.org)ни самарали тарғиб этишга доир муҳим масалалар муҳокама этилди.

Хусусан, 2022 йил давомида вазирлик тизимидаги таълим муассасаларида ташкил этилган 2 610 та компьютер синф хоналаридан унумли фойдаланишга доир аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Мулоқот давомида жорий йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ижросига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, 2022 йил сўнггига қадар 3 200 та мактабнинг СТEМ ва фан хоналари, фаоллар зали, кутубхона ва бошқа хоналарига Wи-Фи қурилмалари, бунда катта ҳажмдаги мактабларга 7 тагача, синфхоналари кам мактабларга 4 тагача Wи-Фи қурилмалари ўрнатилади.

Шунингдек, 8 000 та мактабга Ягона “Электрон таълим” тармоғига улаш мақсадида маршрутизаторлар ўрнатиш, 800 та мактабга Электрон доска ҳамда 442 та робототехника жиҳозлари тўпламларини етказилиб, 120 та 3D анимациядаги видеороликлар ишлаб чиқилади.

Мулоқот сўнггида иштирокчиларнинг мавзуга доир саволларига мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб бериб ўтилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu