“Информатика ва ахборот технологиялари” ҳамда "Математика" фани ўқитувчилари 50 фоиз устамалар учун халқаро сертификатларни қўлга киритмоқда

2 декабрь 2022 йил
image

Хабарингиз бор, жорий ўқув йилидан қатор фанлар бўйича халқаро тан олинган сертификатга эга педагог кадрларга уларнинг таъриф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида устама тўлаш амалиёти жорий қилинган.

Бу орқали ўз устида ишлаётган, билим ва кўникмаларини кенгайтириб бораётган педагогларга ойлик иш ҳақларини ошириш имконияти яратиб берилди.

Шу кунга қадар аксарият ҳолатда чет тили фанлари ўқитувчилари мазкур турдаги сертификатга эга бўлиб келган эди. Айни вақтда бошқа фан вакиллари ҳам бундай натижаларни қайд этмоқда.

Хусусан, математика фани ўқитувчилари учун белгиланган “GMAT” сертификатини олгани учун Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманидан Ғайрат Раҳимов (16-мактаб), информатика фани ўқитувчилари учун белгиланган “Google for Education” сертификатини олганлари учун Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманидан Дилфуза Сапаева (33-мактаб), Хоразм вилояти, Янгибозор туманидан Комилжон Хаджиев (20-мактаб),  Жасур Юсупов (20-мактаб),  Маҳкамжон Ўразбоев (14-мактаб), Наманган вилояти, Чуст туманидан Ҳожиакбар Умурзоқов (21-мактаб), Фарғона вилояти, Учкўприк туманидан Давлатжон Охунов (20-мактаб),  Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридан Дилдора Эшмирзаева (4-мактаб) 50% устама олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Биз қолган ўқитувчиларни ҳам ўз устиларида ишлаб, маошларини ошириш имкониятларидан фойдаланиб қолишларини сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, 50 фоиз устама берувчи халқаро сертификатлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола, намуналари билан эса қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu