Самарқанд шаҳридаги 71-мактаб ўқувчилари билан учрашув

8 ноябрь 2022 йил
image

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг Самарқанд шаҳридаги мавжуд умумтаълим мактабларида олиб бораётган ўрганиш ишлари ҳудуддаги 71-сонли мактабда давом этди.

Ўқув муассасаси фаолияти билан танишиш асносида мактаб раҳбарияти ва ўқитувчиларнинг таълим сифатини ошириш ҳамда ўқувчиларга яратиб берилган шароитлар хусусидаги фикрлари муҳокама этилди.

Айтилганидек, фарзандларимизнинг билимли ва келгусида ўз касбининг устаси бўлиб камол топишлари, ҳар қандай вазиятда мустақил қарор қабул қилишларини таъминлашда бугунги мактабда олаётган таҳсилнинг ўрни катта ва муҳимдир.

Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити ўтказилиши муносабати билан ушбу мактаб ўқувчилари учун ҳам ўқув жараёнлари бир муддат тўхтатилгани сабаб айни дамда ўқув дарслари давом эттирилмоқда.

Шу боис вазир ўқув жараёнларини давом эттираётган 6-синф ўқувчилари билан суҳбатлашди ва уларнинг аниқ ва табиий фанларга оид билимларини синовдан ўтказди. Уларнинг билим ва ҳаётий мақсадларига ўз муносабатини билдириб ўтди.

Ўзаро мулоқотлар ва савол-жавобларда фаол иштирок этган ўқувчи Меҳринисо Қаҳҳоровага ноутбук совға қилинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu