Айни кунларда юртимиз бўйлаб куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадал суръатларида олиб борилмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига шайлиги ўрганиб чиқилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Термиз туманидаги 23-умумтаълим мактабида тадбир ташкил этилди.
Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сулув Ҳамидова ҳамда шаҳар, туман халқ таълими бўлими мудирлари ва эксплуатация хизмати масъуллари иштирокида вилоятдаги таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги кўриб чиқилди. Шунингдек, мавсум давомида иситиш тизимларида келиб чиқадиган носоз ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг тузатиш борасида мутахассисларнинг фикрлари тингланди. Носоз иситиш тизимларини бартараф этишда хизмат автомашиналарнинг шайлиги муҳим ўрин тутади. Семинар давомида хизмат машиналарининг шайлиги, асбоб-ускуналарнинг бутлиги кўздан кечирилиб, эксплуатация масъуллари томонидан таклифлари берилди.
Шунингдек, тадбир сўнггида вилоятдаги таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганиш натижалари муҳокама қилиниб, тизимдаги мавжуд муаммо ва камчиликлар бартараф этиш чоралари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати