Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашди. Учрашув чоғида икки мамлакатларнинг таълим тизимлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилди.
Томонлар икки давлат ўртасидаги бугунги стратегик ҳамкорликка қўшимча равишда таълим соҳасидаги алоқаларни ҳам янги босқичга кўтариш имкониятлари ҳақида фикр алмашди.
Учрашув чоғида ўзбекистонлик ўқувчиларга Туркиянинг етакчи Олий таълим муассасаларида таълим олиши учун грант ажратиш, вазирликлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Туркия маориф вазирининг Ўзбекистонга ишчи ташрифи режалаштирилаётганлиги қайд этилди.
Халқ таълими вазири икки давлат ўртасидаги таълим соҳасига оид ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиб олиш учун туркиялик ҳамкасби билан учрашувга тайёрлигини маълум қилди.