Нурафшон шаҳридаги 13-мактабда 210 ўринли янги ўқув биноси бунёд этилди

14 октябрь 2022 йил
image

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги 13-сонли умумтаълим мактабида Инвестиция дастури асосида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳамда ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Айтиш лозимки, ҳозирда мазкур мактабнинг мавжуд 320 ўринли ўқув биноси мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда. Шунингдек, қўшимча равишда 210 ўринли янги ўқув биноси қуриб битказилди ҳамда пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
 
Жорий ўқув йилида мактабда 480 нафардан ортиқ ўқувчи таълим олаётган бўлиб, янги бино фойдаланишга топширилганидан сўнг мактаб ўқувчилари тўлиқ бир навбатдаги ўқув жараёнига ўтказилади. 

Таълим муассасасида олиб борилган ўрганишлар давомида яратиб берилган мазкур имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда, ўқувчиларга сифатли таълим бериш бўйича мактаб раҳбарияти ва ўқитувчиларга тегишли топшириқлар берилди. 

Маълумот ўрнида, 2022 йилда барча тегишли дастурлар доирасида вилоятдаги 91 та мактабда 248,1 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги қадар:
  
•  22 та мактабда мукаммал таъмирлаш;
•  64 та мактабда реконструкция;
•  5 та янги мактаб қурилиши ишлари олиб борилди.

Бунинг натижасида ҳудудда 14 286 та қўшимча ўқувчи ўрни яратилиб, 2 коэффициентдан юқори мактаблар сони  49 тадан 31 тага камайди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu