2022-2023-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН АСОСИЙ ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ II (ТУМАН) БОСҚИЧИГА СТАРТ БEРИЛДИ

12 октябрь 2022 йил
image

Асосий фан олимпиадасининг туман босқичи 16 та фан бўйича умумтаълим муассасалари, касб-ҳунар мактаблари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларининг 9-11-синф ўқувчилари ўртасида ташкил қилинмоқда.

Асосий олимпиаданинг туман босқичида 700 000 нафардан зиёд ўқувчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Туман босқичи фақат тест топшириқларидан иборат битта турда ўтказилади. Математика, физика, кимё, биология ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларида тест топшириқларини бажариш учун 90 дақиқа, қолган иккинчи гуруҳ фанларида 60 дақиқа вақт ажратилади. Олимпиада жараёнлари барча туман, шаҳарларда бир вақтда соат 11:00 да бошланади.

Тест топшириқларининг дастлабки 10 таси содда даражасидаги ёпиқ тест (А, Б, С, Д жавоб вариантларидан танланади) бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб 0,9 балл билан;

кейинги 10 таси ўрта қийинлик даражасидаги ёпиқ тест (А, Б, С, Д жавоб вариантларидан танланади) бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб 1,5 балл билан;

биринчи гуруҳ фанларидан охирги 10 таси очиқ тест (жавоби ёзиладиган) ҳамда иккинчи гуруҳ фанларидан охирги 10 таси мураккаб даражадаги ёпиқ тест (А, Б, С, Д жавоб вариантларидан танланади) бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб 2,6 балл билан баҳоланади, жами 50 балл (100,9+101,5+10*2,6=50).

Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида олимпиада жараёнларини Facebook ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри кузатиб бориш имконияти ҳам мавжуд. Бундан ташқари иштирокчи, ота-она, ўқитувчи ва кузатувчилар учун ҳар бир фандан алоҳида-алоҳида Телеграм каналлари ташкил қилинган. Ўқувчилар тест топшириқларини якунлагандан сўнг саволлар китобчаси иштирокчиларнинг ўзида қолдирилади ҳамда жавоблар варағи сканер ёки расмга олиниб ҳар бир фан бўйича ташкил қилинган Телеграм каналга жойланади (барча иштирокчиларнинг жавоблар варақаси электрон шаклда каналда бўлиши шарт қилиб белгиланган).

Тест натижаларига кўра, ҳар бир фан ва синф кесимида иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафар ғолиб ўқувчи аниқланади ва учинчи босқичда иштирок этиш учун тавсия этилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu