- АКТ воситасида ўқитиш ва ўрганиш;
- Ўқувчиларга йўналтирилган таълим ёндашуви;
- Профессионал мулоқот;
- Форматив фикр-мулоҳазалар ва баҳолаш;
- Ижодий ва танқидий фикрлаш;
Бу масалаларнинг барчаси Устозлар Миллий форумида муҳокама этилади.
Жорий йилнинг 10-11 август кунлари Халқ таълими вазирлиги ва ЮНEСКО халқаро ташкилоти томонидан Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган методист ва мактаб директорлари учун фанлар кесимида ташкил қилинган 9 та шўбада маҳаллий ва хорижий тренерлар иштирокида ўқувлар ташкил қилинади.
Ҳурматли устозлар, янгиликларга тайёр туринг! Ҳадемай ушбу форум сизнинг ҳудудингизга етиб боради.
Семинар 16-18 август кунлари вилоятларда, 23-25 август кунлари шаҳар ва туманларда, 27-29 август кунлари умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик кенгашлар тарзида ўтказилади.