Ўзбекистон Футбол ассоциясиясида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган XVIII халқаро футбол турнирида ғолиб бўлган Меҳрибонлик уйларининг 11-12 ёшли тарбияланувчиларидан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, вазирликнинг Мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Мурод Карабаев ҳамда "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари Толибжон Тойиров иштирок этди.
Халқаро мусобақада ғолиб бўлган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига учрашув иштирокчилари томонидан эсдалик совғалари топширилди.