Британияда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон таълим форуми доирасида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев "York Press" нашриёти билан ҳамкорлик бўйича шартнома имзолади.
Аввал хабар берганимиздек, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари "York Press" нашриёти мутахассислари билан халқаро миқёсда тан олинган замонавий дарсликларни яратиш, уларни Ўзбекистонга мослаштириш каби масалаларни муҳокама қилган эди.
Шартномага асосан, "York Press" нашриёти аниқ ва табиий фанларга оид энг етакчи дарсликларни Халқ таълими вазирлигига тақдим этиб бориши белгиланди.
Шунингдек, "York Press" нашриёти Халқ таълими вазирлигига бизнес тадбиркорлик ва соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича мактаб ёшидаги болаларга тўғри келадиган қўлланмаларни тақдим этишини билдирди.
Бундан ташқари, чет тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш учун "National Geographic Learning" курсларидан онлайн фойдаланиш имконияти яратилади.
Учрашув якунида Халқ таълими вазирлиги ва "York Press" нашриёти томонидан келгусидаги ҳамкорлик ишлари ҳамда дарсликларни яратишга оид масалаларни ҳам кўриб чиқилиши режага киритилди.