ЯККАСАРОЙ ТУМАНИДА «БАРКАМОЛ АВЛОД» БОЛАЛАР МАКТАБИ ҚАЙТА ТАЪМИРДАН ЧИҚАРИЛИБ, ЯНГИДАН ОЧИЛДИ!

14 декабрь 2021 йил
image

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Яккасарой туман «Баркамол авлод» болалар мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Сардор Абдуллаев, Яккасарой туман ҳокими Анвар Сайфутдинов иштирок этишди.

1000 нафар ёшларга хизмат қилишга мўлжалланган мазкур замонавий мактабда:

«Дастурлаш»;

«Робототехника»;

«Муҳандислик»;

«STEAM физика»;

«Маданият ва санъат»;

«Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати»;

«Хорижий тиллар» ва бошқа йўналишлар бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.

photo2021-12-1315-31-43.jpg

Маълумот учун:

Мактаб биноси жорий йил давомида Яккасарой тумани ҳокимилиги томонидан ажратилган 1,7 млрд. маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирланди ҳамда IT-Парк томонидан 4та ўқув хонаси дастурлаш ва робототехника тўгаракларни йўлга қўйиш учун тўлиқ жиҳозланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu