ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ЎҚИТУВЧИЛАРДАН ДАРС СИФАТИДАН БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЛАБ ЭТИШ ТАЪҚИҚЛАНГАНЛИГИ ҲАҚИДА ҚАТЪИЙ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

15 декабрь 2021 йил
image

Сўнгги кунларда ўқитувчилардан жойларда текширувлар авж олгани, хусусан турли ҳужжатлар тақдим этиш талаб этилаётгани юзасидан турли мурожаатлар келиб тушмоқда. 

Мурожаатларни ўрганиб чиқиб Халқ таълими вазирлиги мактабларда текширувлар амалга ошириш бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаганини маълум қилади. Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудий халқ таълими бошқармаларига умумтаълим муассасаларидаги мавжуд ҳолат ва муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш учун мактаб жамоасига ёрдам бериш топширилган. 

Вазирлик умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га мувофиқ (Адлия вазирлигидан 2020 йил 29 июнда 3058-I рақам билан рўйхатдан ўтказилган) ўқитувчилар томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони биттагача (фақат синф журнали (жумладан, электрон равишда kundalik.com тизими орқали) қисқартирилганини эслатиб ўтади. 

Шу боис мактабда ўқитувчилардан фақат синф журнали(электрон кундалик жорий этилган мактабларда электрон шаклда)дан бошқа  ҳужжатларни талаб этиш қатъиян маън этилиши ҳақида қатъий огоҳлантиради. 

Шу ўринда таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-5-моддаси, шунингдек мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 205-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтамиз.

Ҳурматли ўқитувчилар!

Агарда сизда юқорида келтирилган ноқонуний ҳужжат талаб қилиш ҳолатлари учраётган бўлса ҳудуд ва мактабингиз тўғрисидаги аниқ маълумотлар билан вазирликнинг 71 202 09 09 Ишонч телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu