Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон таълим форумида дунёнинг 70 дан ортиқ вакиллари қаторида Ўзбекистондан Халқ таълими вазирлиги, Олий таълим вазирлиги ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда. Мазкур форумда таълим соҳасидаги нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари ўз тақдимотлари билан қатнашмоқда.
Мазкур форумда иштирок этишдан асосий мақсад халқаро методикаларни ўрганган ҳолда Ўзбекистонда ҳам ўқитувчиларни сертификациялаш тизимини такомиллаштириш, етакчи нашриётлар билан замонавий дарсликлар яратиш каби муҳим масалаларни кўриб чиқишдан иборат.
Форум иштирокчилари ўз чиқишларида таълимни ривожлантириш, бу борада амалга оширилган ҳамда келгуси режалар борасида ўз фикрларини билдирмоқда.