Британияда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон таълим форуми доирасида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев Малайзия таълим вазири Мохд Радзи Мд Жидин билан учрашди.
Учрашув давомида таълим соҳасидаги келгуси ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Жумладан, Ўзбекистон мактабларида таълимни янада такомиллаштириш,тизимдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича икки томон фикри тингланди.
Шунингдек, Малайзия мутахассислари билан ҳамкорликда мамлакатимиз ўқувчиларини халқаро олимпиадаларга тайёрлаш, терма жамоалар йиғилишини биргаликда ўтказиш масалалари бўйича таклифлар берилди.
Учрашув сўнгида Малайзиядан Ўзбекистонга экспертларни жалб этиб, таълим соҳасини ривожлантириш масалаларини ҳамкорликда ҳал этишга келишилди.