ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ, ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ, ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО ТАЪЛИМ УНИВЕРСИТЕТИ ҲАМДА ТАДБИРКОР МУРОД НАЗАРОВ КОМПАНИЯЛАРИ ЖАМОАЛАРИ ТОМОНИДАН “ЗИЁ ДУНЁСИ БОҒИ” ЯРАТИЛИШИ БОШЛАНДИ

10 ноябрь 2021 йил
image

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинди.  

Шу муносабат билан бугун Тошкент шаҳридаги 255-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Murad Buildings ва қатор қурилиш компаниялари асосчиси, тадбиркор Мурод Назаров, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Тошкент халқаро таълим университети ректори Сарвар Бобохўжаевлар ҳамкорлигида “Зиё дунёси боғи”нинг илк кўчатлари ўтказилди.  

4o9a8684-2.jpg

 Мазкур ташаббус доирасида 13 ноябрь (шанба) куни  барча экишга имконияти бор мактаблар ҳудудида “Мактабни яшил масканга айлантирамиз” шиори остида оммавий дарахт экиш тадбирлари ўтказилади. "Менинг биринчи ниҳолим" номи билан экилган дарахтга рамзий маънода ўқувчиларнинг исми шарифлари ёзиб қўйилади.

4o9a8641.jpg

Халқ таълими вазирлиги сўнгги кунларда юртимизда кузатилган об-ҳаводаги ўзгаришлар мазкур акциянинг юксак аҳамиятини кўрсатганлигини инобатга олган ҳолда барча ўқувчилар, ота-оналар, соҳа ходимларини “Яшил макон” лойиҳасида фаол иштирок этишга чорлаб қолади! Бизнинг “Зиё дунёси боғи”нинг яралишига ҳисса қўшиш истагида бўлганлар учун эса шундай имконият мавжуд.

 #yashil_makon #яхшидан_боғ_қолади

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu