2022-2023 ЎҚУВ ЙИЛИДАН БОШЛАБ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ КАМИДА БИТТА КАСБГА ЎҚИТИЛАДИ

20 май 2022 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”даги Фармони, “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ўқувчиларнинг қизиқиши ва қобилиятларини аниқлаш бўйича ягона электрон платформа яратилади ҳамда ҳар бир 5-11-синф ўқувчиси учун электрон “Иш дафтари” жорий этилади.

dsc175114.jpg

Шунингдек, ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда улар касбга йўналтирилади ва ўқитилади.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб 9-11-синфларда2023-2024 ўқув йилидан эса 11-синф ўқувчиларида  ташкил этилади.

dsc198115.jpg

Шу мақсадда 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб, умумтаълим мактабларининг 10- ва 11-синф ўқувчиларига "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари, қисқа муддатли курслар очилган таълим муассасаларида касб ўргатилади.

dsc187416.jpg

Айни вақтда ҳудудлардаги ўсиш нуқталари (“драйвер” соҳалари), меҳнат бозоридаги ишчи касбларга бўлган эҳтиёжлардан келиб чиқиб, умумтаълим мактаб ўқувчиларини ўқитишга эҳтиёж мавжуд бўлган 62 та касблар рўйхати шакллантирилди ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда 62 та касблар рўйхати асосида касб-ҳунарга тайёрлашга қўйиладиган малака талаблари, ўқув-методик ҳужжатлари, ўқув режалари ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu