САМАРҚАНД ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

20 май 2022 йил
image

Халқ таълими вазирлиги масъуллари томонидан Самарқанд шаҳридаги навбатдаги таълим муассасалари муаммолари ўрганилди. 

Жумладан, шаҳардаги 24-мактабда бўлиб, 11-синф битирувчилари билан мактабни тамомлаш арафасида самимий мулоқот қилиниб, эртанги мустақил ҳаётга қадам қўйишда эгаллайдиган касблари, турмуш тарзи ва ҳаёти фаровон бўлиши учун тўғри касб танланганлиги муҳимлиги тушунтириб берилди. 

photo2022-05-2017-09-55.jpg

Ўқувчилар билан турли фанлардан савол-жавоб қилиниб, фаол қатнашган 2 нафар ўқувчига ноутбук тақдим этилди.

Вилоят халқ таълими бошқармасига мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, педагогларнинг ўз ишига нисбатан масъулиятини ошириш, ўқувчиларга сифатли таълим бериш бўйича кўрсатма берилди. 

photo2022-05-2017-07-10.jpg

Мутасаддилар 19-мактабда ҳам бўлиб, 8-синф ўқувчиларнинг дарс жараёнларида иштирок этилди. Математика, тарих, физика фанларидан ўзлаштириши, касблар ҳақида тушунчалари юзасидан суҳбатлашилди. Мазкур мактабда ҳам 2 нафар фаол ўқувчига ноутбук, тенгдошларига китоблар жамланмаси, мактаб жамоасига телевизор тақдим этилди.

photo2022-05-2017-09-52.jpg

Мазкур мактаб 380 ўринга мўлжалланган бўлиб, амалда 640 нафардан ортиқ ўқувчи қарийб 2 коэффициентда таълим олмоқда. Вилоят ҳокимлиги билан биргаликда келгусида аҳолиси сони ўсишини инобатга олиб, қўшимча бино қуриш учун жой, дастлабки лойиҳа ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тўғрисида ҳудудий бошқармага кўрсатма берилди. 

photo2022-05-2017-09-47.jpg

Шунингдек, 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд мактабда бўлиб, бу ерда ўқувчиларга шароитларни янада яхшилаш учун олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишилди.

photo2022-05-2017-07-13.jpg

Мактабга телевизор тақдим этилиб, ўқувчиларга алоҳида меҳр кўрсатиш, уларни жамиятга мослашиб кетишлари учун коррекцион таълим жараёнларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu