ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТДАГИ ТАЪМИРТАЛАБ, МУАММОЛИ МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

10 май 2022 йил
image

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларнинг энг чекка ҳудудлардаги мактабларгача етиб боришини таъминлаш, ўқитувчиларнинг жамият ривожи, мамлакат тараққиёти ва келажак авлод олдидаги масъулиятини ошириш, мактабларда ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Тошкент вилоятида бўлиб турибди.

Айтиш жоизки,  вилоятда бугунги кунда таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, давлатимиз раҳбари томонидан таълим тараққиёти йўлида  қўйилаётган вазифаларни оқилона бажариш ҳамда таълим сифатини ошириш борасида бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.

Вазирлик мутасаддилари дастлаб Юқори Чирчиқ туманидаги 23-сонли мактабда бўлиб, педагог ходимлар ва ўқувчилар учун яратилган шароитларни ўрганишди. Ўқитувчи ва мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан суҳбатлашишди. Суҳбат давомида  уларнинг касбга тайёрлаш кўникмалари билан танишишди. Уларга зарур тавсиялар берилди.

photo2022-05-1017-53-35-2.jpg

Шу ўринда вазир “Ўқитувчининг салоҳияти улар таълим бераётган ўқувчиларда юзага чиқади. Педагог жамият тараққиётига ҳисса қўшувчи энг муҳим шахс ҳисобланиб, шунга яраша ҳаракат қилиши зарур”, дея таъкидлади. Шу билан бирга  ота-оналар масъулиятини ошириш орқали ўқувчиларнинг таълимга, касб-ҳунарга қизиқишини ошириш ҳамда олий таълимга қамровини кенгайтириш борасида ҳам мухим кўрсатмалар берди.

Ташриф давомида мактаб учун китоблар жамланмаси, ҳамда зарурий техникаларни тақдим қилди.

Ўрганиш жараёни Ўрта Чирчиқ тумани “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 124-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб-интернат ҳамда “Машъал” МФЙдаги 65-сонли умумтаълим мактабларида давом этди.

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Анвар Хонтўраев, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камолов ҳамда туман халқ таълими бўлими мудири Ариф Дадажоновлар вазирга ҳамроҳлик қилди.

Даставвал тумандаги 124-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб интернатида ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

photo2022-05-1017-53-33-2.jpg

Шундан сўнг, мутасаддилар 65-сонли умумтаълим мактаби томон йўл олдилар. “Машъал” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, 784 ўринга мўлжалланган мазкур таълим муассасаси 1989 йилда қурилган бўлиб, ҳозирда 727 нафар ўқувчиларни ўзида жамлаган. Бу ерда турли хил фанлардан жами 50 нафар ўқитувчи ёш авлодга билим бериб келмоқда.

Вазир мактабнинг битирувчи 11-синф ўқувчилари билан мулоқотда бўлиб, уларнинг билимга бўлган интилишлари, келгусидаги соҳани танлаш режалари билан қизиқди.

Ким қайси касб эгаси бўлишни исташи, нима учун айнан мана шу йўналишни танламоқчи экани тўғрисида суҳбат ўтказиб, ҳозирги глобаллашув ва кескин ривожланиш даврида замон талаби ортиб бораётган соҳалар юзасидан фикрлар билдирди.

Вазир ўқувчиларнинг янада кўпроқ китоб мутолаа қилишлари, китоб ўқиш орқали ҳар қандай юксак марраларга эришиш мумкинлигини билдириб, уларга жаҳон адабиёти дурдоналаридан бўлган турли хилдаги бадиий ва адабий асарлар тўпламларини туҳфа қилди.

Вакиллар синф хоналарининг таъмирталаблик ҳолатини, шунингдек, моддий-техник воситаларнинг етарлилик даражасини ўрганиб чиқдилар. Ўқитувчилар билан суҳбат жараёни ташкиллаштирилди.

Устозлар томонидан билдириб ўтилган фикрлардан сўнг, дарс жараёнларини янада қулайлаштириш ва ўқувчиларга тушунарлилик даражасини ошириш мақсадида мактабга телевизор тақдим қилди.  

photo2022-05-1017-53-36.jpg

Шунингдек, вилоят Халқ таълим бошқармаси бошлиғи Азамат Камоловга белгиланган муддатлар ичида вазирлик қошидаги таълим таъминоти бўлими дастурига киритилган тумандаги 20 та мактаб учун 300 та компьютер жиҳозларини етказилишини кучли назоратга олиш топширилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu