ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ВА ГЁТЕ ИНСТИТУТИ ТОМОНИДАН 30 НАФАР ПЕДАГОГЛАР ВА ПСИХОЛОГЛАР ЎҚИТИЛАДИ

16 август 2021 йил
image

“Ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш жараёнида немис тилининг аҳамияти” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 16-20 август кунлари “Ҳамкорликдаги сифатли таълим – келажакдаги муввафақият гарови” мавзусида халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган 30 нафар педагоглар ва психологлар учун  семинар-тренинг бўлиб ўтади.

2k2a3398.jpg

Бугун, 16 август куни семинар-тренингни очилиш маросими ташкил этилди. Очилиш маросимида Халқ таълими вазири ўринбосари Вохобжон Ражапов,  Ўзбекистондаги Гёте Институти  директори Ян Хелфер, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва “Кнауф Гипс Бухара” МЧЖ ходимлари ишитирок этди.

Семинар-тренинг давлатимиз раҳбарининг ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтиришнинг янги тизимини яратиш борасидаги муҳим ташаббуси доирасида ташкил этилган бўлиб, касб-ҳунарга йўналтириш усулларини муҳокама қилиш, соҳада халқаро ташкилотлар ва таълим муассасалари  ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида ўтказилмоқда.

2k2a3387.jpg

Халқ таълими вазири ўринбосари семинар-тренинг иштирокчиларига мактабларда ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган ишлар, юксак билимли ва замонавий фикрлайдиган ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришда, таълим муассасаларида меҳнат қилаётган педагог ходимларнинг касбий билим ва маҳоратини ошириш бўйича жорий этилаётган янгиликлар тўғрисида маълумот берди.

2k2a3398.jpg

Мазкур семинар-тренинг 20 август кунига қадар давом этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu