Фарғона вилояти Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги кўзи ожиз ва кар ўқувчиларга ихтисослаштирилган таълим муассасасига Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан «Инсоният хавфсизлигини таъминлаш борасида кичик ҳажмдаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз кўмак» дастури доирасида имконияти чекланган педагоглар ҳамда ўқувчи ёшлар учун махсус компьютерлар билан жиҳозланган информатика хонаси ташкил этилди.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини такомиллаштириш ҳамда уларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида махсус компьютерлар билан жиҳозланган информатика хонасини ташкил этиш учун Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан 31000 АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари жалб этилди.