ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРГА ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

10 август 2021 йил
image

Жорий йилнинг 9 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги биносида Ички ишлар вазири ўринбосари Б. Абдуллаев раислигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) А. Юсупова ва Халқ таълими вазири ўринбосари В.Ражапов иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 490-сон қарори ижросига бағишланган видеоселектор шаклида қўшма семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда ҳудудлардан халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари бошлиқлари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш, Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликларининг ҳудудий бошқармалари масъул раҳбарлари ва қарорда белгилаб берилган ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 490-сон қарорининг моҳияти ҳамда мамлакатимизда сўнгги йилларда бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш ва ушбу соҳадаги халқаро мажбуриятларни бажаришнинг таъсирчан тизимини яратиш борасида катта ютуқларга эришаётганлиги таъкидланди.

Хусусан, Халқ таълими вазири ўринбосари В.Ражапов ўз маърузасида Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори ижросини халқ таълими тизимида таъминлаш юзасидан керакли тавсия ва кўрсатмаларни масъулларга тушунтириб берди.

 

Семинар якунида Халқ таълими ва Ички ишлар вазирликлари томонидан мазкур қарор ижросининг мониторингини юритиш юзасидан алоҳида ишчи гуруҳ тузиш ҳамда Хоразм вилояти мисолида қарорни амалга ошириш механизмларини таҳлил қилишга келишиб олинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu