НАВОИЙЛИК ИНФОРМАТИКА ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТОП-100 РЎЙХАТДА БИРИНЧИ БЎЛДИ

7 июль 2021 йил
image

«One Million Uzbek Coders» лойиҳаси доирасида умумтаълим мактаблари Информатика фани ўқитувчилари учун ўтказилган танлов натижалари эълон қилиниб, ТОП-100 нафар ўқитувчилар рўйхати шакллангани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Топ-100 рўйхатда Навоий вилояти ўқитувчиларидан 22 нафари юқори натижани қўлга киритиб, республика миқёсида биринчиликни қўлга киритди.

Ўқитувчилар сони бўйича кейинги ўриндан қорақалпоғистонлик 16 нафар ўқитувчи жой олди. 12 ва 13 нафар ўқитувчи билан Наманган ва Фарғона вилоятлари кейинги ўринлардан жой олган. ТОП-100 рўйхатга кирган ҳар бир ўқитувчига 4 900 000 сўм пул мукофоти берилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида лойиҳа доирасида Навоий вилояти Кармана туманидаги 2-сон умумтаълим мактаби директорига “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили топширилган.

Ҳозирда республикамизда 284 минг ўқувчи замонавий дастурлашни ўрганмоқда, 133 минг нафари “Бир миллион дастурчи” лойиҳа доирасида 4 та йўналиш бўйича битирувчи сертификатларини қўлга киритган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu