ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ЎНДАН ОРТИҚ ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР ИШТИРОКИДА ТАЪЛИМДАГИ СТРАТЕГИК ҲАМКОРЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИНИ БЕЛГИЛАБ ОЛАДИ

29 апрель 2022 йил
image

Айни дамда Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида Халқ таълими вазирлиги, ЮНИСЕФ ҳамда ўндан ортиқ халқаро ташкилотлар иштирокида юқори даражадаги учрашув бўлиб ўтмоқда.
 

f69e29020f7805e952839.jpgТопшириққа асосан Андижон вилоятида бўлиб турган Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов учрашувни онлайн тарзда очиб берди ҳамда иштирокчиларга халқ таълимини ривожлантириш бўйича келгусида амалга ошириладиган стратегик ҳамкорлик йўналиши ҳамда келгуси 3-5 йиллик учун халқ таълими тизими олдида турган долзарб масалалар ҳақида фикр билдирди.

e9666ec87a8c4b18db4b5.jpgТадбирда халқ таълимини ривожлантириш стратегиясини белгилаш, унда халқаро ташкилотларнинг ўрни ва имкониятларини аниқлаш, Таълим бўйича глобал ҳамкорлик фонди (GPE) ҳомийлигида тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар сарҳисоби ҳамда халқ таълимини ривожлантиришнинг 5 йилга мўлжалланган дастурини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

a1d9284cf5d059c7fd214.jpgУчрашувда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Британия кенгаши, Америка кенгаши, UNESKO, UNISEF, JICA, KOICA каби халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакилларидан иборат жами 50 нафар иштирокчилар қатнашмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu