ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ВА ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲАМКОРЛИГИДА ҚЎШМА ҲАЙЪАТ МАЖЛИСИ ЎТКАЗИЛДИ

5 май 2021 йил
image

Бу чақириқ бугун мамлакат келажаги учун ўзини жавобгар ҳис этган хар бир юртдошимиз қалбида жарангламоқда. Ички ишлар вазирлиги ва халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган Қўшма Ҳайъат мажлисининг бош ғояси хам айнан умумтаълим мактабларида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар профилактикасини таъминлаш масаласи бўлди. Мажлисда ички ишлар ва халқ таълими вазирлари, вазир ўринбосарлари, соҳага масъул раҳбарлар иштирок этган бўлса, вилоят бошқармалари ва туман бўлимлари вакиллари жойлардан онлайн тарзда қатнашишди. Ички ишлар вазири генерал-лейненант Пўлат Бобожонов икки ҳамкор вазирликларнинг тарихий учрашуви сифатида этироф этилган мазкур хайат мажлисида Учинчи ренессанс пойдевори бўлган ёшларнинг таълим олишлари учун зарурий барча чораларни кўриш, ёшлар ўртасидаги жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, жойларда ички ишлар ва халқ таълими бўлимлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва маълумот алмашинувини мустаҳкамлаш каби масалалар бугунги куннинг энг долзарб вазифаси сифатида белгиланганлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг сўз ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи полковник Бахтиёр Бердиалиевга берилди. Вояга етмаганлар ва мактаб ўқувчилари ўртасида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар таҳлилига тўхталиб ўтган полковник Бердилаиев, мактабларда давомат тадбирларини ўтказишда сусткашликларга йўл қўйилиши, ўқувчиларни назоратсиз қолдириш ҳамда профилактика инспекторлари ва мактаб раҳбариятининг ўзаро ҳамкорлик олиб бормаганлиги оқибатида йўқ қўйилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларга эътибор қаратди. Тошкент, Наманган, Фарғона, Сурхондарё вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолатлар, ўқувчилар томонидан қўл урилган жиноятлар ва унинг оқибатлари муҳокама қилинди. Келгусида бу каби ҳолатларни юзага келишига йўл қўймаслик борасида вилоят ички ишлар ва халқ таълими бошқармаларининг ўзаро ҳамкорликдаги йўл хариталарини ишлаб чиқиш, назоратсиз қолган ўқувчиларни дарс машғулотларига қайтариш, профилактик тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб бориш борасида келишиб олинди.

Шунингдек Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида гиёҳванд моддалари ва психотроп воситаларини тарқалиши каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, алоҳида назорат талаб этилган мактабларга ходилмарни бириктириш масаласида зарурий чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳам ўзаро ҳамкорлик натижасида биринчи навбатда келажак авлод, мактабларда таҳсил олаётган ўқувчилар учун зарурий шароитлар яратилиши кўзда тутилганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек мактаблар биринчи ўринда жамиятдаги шахслар тарбияловчи маскан. Агар таълим тўлақонли ва самарали амалга оширилса бу ўз навбатида жамиятда жиноятчиликнинг камайиши, турли кўнгилсизликларнинг юзага келмаслигига бош омил бўлиб хизмат қилиши эътироф этилди.

Айни вақтда беш ташаббус доирасида барча мактаблар интернет билан таъминланмоқда. Ўқувчиларни назорат қилиш ва ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида мактабларда Фейс АйДи тизимини жорий этиш, таълим сифатини ошириш мақсадида синф хоналарига овозли камералар ўрнатиш ва уларни ички ишлар органлари ҳамда профилактика инспекторлари билан интеграциялашувини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

 

Қўшма Ҳайъат мажлисининг якунида вилоят бошқармалари раҳбарларининг таклифлари тингланди. Май ойи ўзаро ҳамкорликни  янада кучайтириш мақсадида долзарб ой сифатида белгиланди. Ички ишлар вазири томонидан янги ўқув йили бошлангунга қадар 3-секторда ички ишлар бўлимларига бириктирилган 220га яқин мактабларда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хоналарини ташкил этиш, мактаблар яқинидаги йўл белгилари, йўл чизиқлари  ва пиёдалар ўтиш жойларини ишчи ҳолатда эканлигини назорат қилиш бўйича топшириқлар берилди. Муҳокама этилган масалалардан келиб чиққан ҳолда келгусида амалга оширилиш зарур бўлган вазифалар юзасидан ўзаро келишиб олинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu