Ўқувчи-ёшларнинг қишки таътилини самарали ташкил этиш, интеллектуал салоҳиятини ошириш ва билим-кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 6 – 10 январь кунлари математика, физика, кимё ва биология фанларидан 4 - 11-синф ўқувчилари ўртасида онлайн олимпиада ўтказилди. Билимлар баҳсида 6 нафар энг билимли, зукко ўқувчлар ғолиб деб топилди.
Бугун вилоят халқ таълими бошқармасида онлайн олимпиада ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда иштирок этган бошқарма бошлиғи ўринбосари Хайрулло Абдураҳмонов билимли ёшларни табриклаб, иқтидорли, юксак чўққиларга интилаётган истеъдодлар сафини янада кенгайтириш борасида фикр билдирди.
Олимпиада ғолиблари ва уларнинг устозлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Наманган вилоят халқ таълими
бошқармаси Ахборот хизмати