Президентимизнинг барча ислоҳотлар “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётгани барчамизга маълум. Бугун вазирлар, хокимлар, сектор раҳбарлари пастга тушиб, маҳаллабай муаммолар ўрганилиб, ўзгаришларни маҳаллаларда амалга оширмоқда.
Халқ таьлими соҳасида ҳам муаммолар “мактаббай” ўрганилиб, ечими ҳал этилмоқда. Бу борада ижтимоий тармоқлар орқали юртдошларимизнинг фаоллиги ошиб, ўз муносабат ва таклифларини бермоқда.
Бугун Халқ таьлими вазирлиги мутасаддилари Чортоқ туманидаги 1-сонли мактабда бўлди. Мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан учрашиб, мактаб муаммолари ўрганилди.
10-синф ўқувчилари билан суҳбатда кўпроқ касблар ҳақида таништириш, фақат 5-6 та касб билан чегараланмасдан, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, саноат соҳалари билан хам таништириб бориши зарурлиги, бунинг учун чуқурроқ таьлим олиши, кўпроқ китоб ўқишлари тарғиб қилинди.
Мактабнинг 2 нафар истеъдодли ижодкор ўқувчисига ноутбук, мактабга электрон доска совға қилинди. Шунингдек, вазирлик ишчи гуруҳи Уйчи туманидаги 7- ва 22-сонли мактабларда ҳам бўлиб, яратилган шароитлар билан танишилди.
Ўрганилган мактабларни 2023 йилда Инвестиция дастурига киритган холда мукаммал таьмирлаш, ўқувчи сони ўсишини инобатга олиб, қўшимча бино қуриш таклифи билдирилди. 22-мактабга 2 та компьютер синфи, 7-мактабга телевизор ва фанга оид видеодарслар тақдим этилди.