ДАВЛАТ ДАСТУРИНИНГ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДАГИ БИРИНЧИ ЧОРАК ЯКУНЛАРИ САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ

22 апрель 2022 йил
image

Жорий йилнинг 22 апрель куни Миллий матбуот марказида Халқ таълими вазирлиги томонидан Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг жорий йил I чораги давомида амалга оширилган ишлар мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

photo2022-04-2216-33-57-2.jpg

Анжуман аввалида Усмон Шарифходжаев Давлат дастурида белгиланган вазифалар бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумот бериб ўтди. Хусусан,  таълим мазмунини янгилаш ва педагогларнинг билимини яхшилашга алоҳида урғу берилганини таъкидлади.

photo2022-04-2216-33-57.jpg

Шунингдек, 2022 йилда 296 номдаги янги дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китобларини яратиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 3-синфлар учун 77 номдаги дарслик, машқ дафтари ва ўқитувчи методик қўлланмалари ҳамда 3-синфлар учун 6 фандан 26 номдаги мультимедиали иловалар яратилганини қайд этди ва соҳада олиб борилаётган қатор ислоҳотларга  тўхталиб ўтилди.

photo2022-04-2216-34-26.jpg

Анжуман сўнгида ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга Халқ таълими вазирлиги масъуллари томонидан батафсил жавоб берилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu