ЎҚИТУВЧИЛАР ЎҚУВЧИЛАРГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАШИ МУМКИН БЎЛГАН ЧОРАЛАР ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ

23 февраль 2022 йил
image

Жорий йилнинг 23 февраль куни Халқ таълими вазирлиги томонидан “Умумтаълим мактаб ўқитувчилари томонидан ўқувчиларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган чоралар ва рағбатлантириш" мавзусида Матбуот анжумани ўтказилди. Унда Халқ таълими вазирлиги масъул ходимлари, психологлар ҳамда омммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Хабарингиз бор, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда умумтаълим мактабларининг айрим ўқитувчилари томонидан ўқувчиларга нисбатан қўлланилган чоралар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Матбуот анжуманида таълим жараёнида ўқитувчи, ўқувчи ҳамда ота-оналарга қўйилган талаблар, барча учун амал қилиши лозим бўлган одоб-ахлоқ қоидалари, ўқувчиларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган чоралар ва рағбатлантиришлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

photo2022-02-2312-50-46.jpg

Давлат умумтаълим мактабларида педагог ходимлар ва ўқувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар 2020 йилнинг 28 май санасидаги вазирликнинг 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари” билан тартибга солинган.

Қоидаларнинг мақсади таълим муассасасида соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, ўқувчиларга замон талаблари ва миллий қадриятлар асосида таълим-тарбия бериш, шахс ва унинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, одоб-ахлоқ маданияти ва мулоқот қобилиятини ривожлантириш, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш, ўқувчилар соғлигини сақлаш, таълим муассасаси мулки, ўқув жиҳозлари ва ходимлар хавфсизлигини таъминлашга имкон берадиган дўстона иш муҳитини яратишдан иборат.

photo2022-02-2312-50-46-2.jpg

Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Таълим тўғрисида"ги Қонун, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури", "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни  маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" ва "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қоидалар давлат умумтаълим муассасаларида татбиқ этилади, нодавлат таълим муассасалари учун тавсиявий хусусиятга эга. Ушбу қоидаларнинг 11-бандига мувофиқ ўқитувчиларга ўқувчиларнинг шахсияти ва қадр қимматини камситиш тақиқланади.

photo2022-02-2312-50-48.jpg

Мактабнинг ички тартиб қоидаларини бузган ўқувчиларга нисбатан таълим муассасасининг ички меҳнат тартиби қоидалари асосида интизомий жазо чоралари қўлланилади. Ушбу чораларга кўра, ўқитувчи ўқувчининг қоғоз ёки электрон кундалигига танбеҳ ёзиши, қоида бузилиш такроран кузатилса ўқувчини мактаб ички назорат рўйхатига олиши мумкин. Ўқувчилар билан якка тартибда шуғулланиб, синф жамоаси орасида муҳокама қилиш ҳам белгилаб берилган. Шунингдек, ички тартибга риоя қилмаган ўқувчиларни бошқа синфга ўтказиш ҳамда ота-онасини мактабга таклиф қилиб "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги жамоат кенгаши доирасида муҳокама қилиши қайд этилган.

photo2022-02-2312-50-47.jpg

Матбуот анжумани доирасида ўқувчиларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган чоралар ва рағбатлантириш бўйича батафсил маълумот берилди. Анжуман сўнгида омммавий ахборот воситалари ходимларининг барча саволларига мутасаддилар томонидан батафсил жавоб берилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu