ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАКТАБЛАРИНИ ЎРГАНИШ НАТИЖАЛАРИ: НИМАЛАР КУТИЛМОҚДА?

25 февраль 2022 йил
image

Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти 2022 йил 23-25 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Натижада халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш, ўқувчилар учун муносиб шароитлар яратиш борасида қатор муаммолар таҳлил қилиниб, уларнинг  ечимлари бўйича амалий чоралар кўрилди.

Хусусан, жорий йилнинг 24 февраль куни Нукус давлат педагогика институтида Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлари, вазирлик мутасаддилари, ректорлар ҳамда профессор иштирокида “Мобиль методик гуруҳлар” фаолиятини ташкил этиш бўйича “Қорақалпоғистон тажрибаси” йўлга қўйилиб, унинг ижобий тажрибаларини бошқа ҳудудларда ҳам жорий этишга келишиб олинди.   
photo2022-02-2517-12-55.jpg

Хизмат сафари давомида Қорақалпоғистоннинг  Тахтакўпир, Ҳўжайли туманлари ва Нукус шаҳридаги таълим муассасаларидаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, ўқувчиларга шароитларни яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, Республикадаги имконияти чекланган болалар учун мўлжалланган таълим муассасаларида бўлиб, у ерда таълим олаётган ўқувчиларга  ҳаммадан кўпроқ эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. Уларнинг муаммоларини хал этиш бўйича амалий чоралар кўрилиши таъкидланди. 

Хусусан,  Нукус шаҳар “Чимбой гузари” ва “Жана базар” МФЙ ҳудудларида ҳар бири 660 ўринли янги мактаб бинолари қуриладиган бўлди. 2 навбатдан юқори умумтаълим мактабларига қўшимча ўқув биноси қуриш билан бирга,  Хўжайли туманидаги 3-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 150 ўринли ётоқхона  ҳамда 6-сонли сколиоз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг ўқув биносини таъмирлаш, қўшимча 96 ўринли ўқув биноси, 75 ўринли ётоқхона ва сузиш хавзаси (бассейн) қуриш бўйича ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига таклифлар киритилди.

photo2022-02-2517-05-52.jpg

Жорий йилда Нукус шаҳридаги 10-сонли ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернати 100 ўринли ҳом ғиштдан қурилган ўқув биноси ўрнига 220 ўринли қўшимча ўқув биносини қуриш, мавжуд ётоқхона ва ёрдамчи хоналарини таъмирлаш, сунъий қопламали спорт майдони барпо этиш, мебель жиҳозлари, Брайл дисплей техник воситалари билан таъминлаш,  Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби биносини  мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш амалга оширилиши режалаштирилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu