Жорий йилнинг 1 март куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ давлатлари ўртасидаги стратегик шериклик ва ўзаро дипломатик алоқалар таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиб, бу борада амалга оширилаётган жорий ҳамкорлик масалалари ўзининг ижобий натижаларини бераётгани таъкидланди.
Таълим соҳасидаги халқаро илғор тажрибани Ўзбекистонга тадбиқ этишда АҚШ билан олиб борилаётган икки томонлама ҳамкорликнинг аҳамияти, хусусан Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) билан амалга оширилаётган ишлар тилга олиниб, ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга умид билдирилди.
Элчи Ўзбекистондаги миссиясига киришганда олдига қўйган асосий мақсади икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик саҳифаларига таълим элчиси бўлиш эканлигини қайд этди.
Вазир ва элчи мулоқот чоғида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, мактабларда таълим сифатини кўтариш, алмашинув дастурлари, инклюзив таълимга оид лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.