Навбатдаги таълим муассасаларини ўрганиш ишлари Коcон туманидаги 6-, 8-, 9-, 11-мактабда олиб борилди. Мазкур мактабларда ўқувчиларга яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Мактаб биноси, синфхоналар, ошхона, спорт майдонидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ ишлар режалаштирилди.
Ўрганиш жараёнида вазир таълим масканларидаги ўқувчилар билан суҳбат олиб борди. Суҳбат жараёнида билимли ва ҳозиржавоб ўқувчиларга ноутбук тақдим этди.
Бахтиёр Саидов умумтаълим мактабларидан сўнг Қарши шаҳридаги 18-кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси ҳамда 33-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар билан танишди. Педагогик жамоанинг мазкур масканлардаги муаммолар бўйича фикрларини тинглади.
Кун давомида ўрганиш ишлари олиб борилган таълим муассасалари фаолияти Қарши шаҳар халқ таълими бўлимида муҳокама этилди.