Жорий йилнинг 9 март куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Италиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Агостинно Пинна билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Италия икки томонлама алоқаларини ривожлантиришда халқ таълими соҳасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.
Италиянинг замонавий технологик компаниялари билан мактаб таълимини ривожлантиришда тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон умумтаълим мактабларида италян тилини оммалаштириш, аниқ фанларни италян тилида ўқитиш мақсадида италиялик мутахассисларни жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонда имконияти чекланган ўқувчиларнинг сифатли таълим олишларини таъминлаш борасида ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.
Baham ko'ring: