БЎЗАТОВ ТУМАНИ МАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ БИЛИМЛАРИ ДИАГНОСТИКАДАН ЎТКАЗИЛДИ: НАТИЖАЛАР 50 ФОИЗДАН ПАСТ КЎРСАТКИЧНИ ҚАЙД ЭТДИ

11 март 2022 йил
image

10 март куни Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманида ўз фаолиятини давом эттирди.

Жумладан, “Мобил методик гуруҳлар” фаолиятини режалаштириш доирасида тумандаги 1-, 4-умумтаълим мактаблари ўқитувчиларидан ўзларининг фан йўналишлари бўйича диагностик тестлар олинди. Дастлабки тест натижаларига кўра 1-сонли мактаб ўқитувчилари ўртача 49,6 фоиз, 4-сонли мактаб ўқитувчилари ўртача 47,7 фоиз натижа кўрсатди. Мазкур натижанинг ўзи ҳам бугунги кунда мактаб ўқитувчиларининг соҳавий билим ва малакасини ошириш қанчалик долзарб масала эканлигини кўрсатмоқда.

Эндиликда, мазкур мактаблардаги ўқитувчиларнинг билимини диагностикадан ўтказиш ҳамда аниқланган бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган ўқув машғулотларни ташкил этилади. Жумладан, жорий йилнинг 14 мартидан бошлаб Беруний туманидаги 40-, 43-мактабларда Қорақалпоқ давлат университети, Бўзатов туманидаги 1-, 4-мактабларда эса Қорақалпоқ давлат педагогика институти ҳузуридаги “Мобил методик гуруҳлар” томонидан ўқув машғулотлари бошланади.

photo2022-03-1111-22-26.jpg

Бундан ташқари, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг “Узлуксиз касбий ривожланиш” платформаси орқали педагогик компетенцияларнинг даражасини ошириш бўйича ҳам қўшимча машғулотлар ташкил этилмоқда.

Бундан ташқари мазкур ҳудудларда олий таълим муассасаларининг “Очиқ эшиклар куни” тадбирини ташкил этиш ҳамда ўқувчиларни олий ва касбий таълимга йўналтиришга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш ҳам режалаштирилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu