Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатилмоқда

22 ноябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилоятидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишдаги мавжуд муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Жумладан, Қарши шаҳрида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятининг тузилган битим талабларига мослиги ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тадбиркор ва педагогларга услубий ёрдам кўрсатилди.

Ҳудуддаги 230 нафар оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тадбиркорларига ўқув семинари ташкил этилди. Унда Қарши шаҳар, Қарши тумани ҳамда Нишон туманидаги оилавий мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари фаол иштирок этди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu