Жорий йилнинг 23-27 март кунлари “SmartGov Group” нодавлат таълим муассасаси (НТМ)нинг ташаббуси ва Халқ таълими вазирлигининг кўмаги билан халқ таълими тизимида фаолият юритувчи бир гуруҳ масъулларга АКТ йўналиши бўйича бир ҳафталик ўқув курси ташкил этилди.
Мазкур ўқув курсида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг Болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш шўъбаси ходимлари ҳамда Меҳрибонлик уйлари директор ва ўринбосарларидан иборат жами 64 нафар тингловчи иштирок этди. Мутлақо бепул ташкил этилган ўқув курсида тингловчиларга Халқ таълими вазирлиги томонидан тузилган ўқув дастури асосида билим берилди.
Шу ўринда, Халқ таълими вазирлиги нодавлат таълим муассасалари томонидан билдирилган бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлашини ва ҳамкорлик учун доимо тайёрлигини маълум қилади.