Мактабгача ва мактаб таълими тизимида коррупциянинг олдини олиш, унинг сабабларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, вазирлик томонидан манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари бўйича тезкор хабар бериш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида республика бўйича ягона 71 202-09-09 рақамли "Ишонч телефони" фаолияти йўлга қўйилган.
Ҳурматли ҳамюртлар!
Агар Сиз мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг коррупциявий хатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлсангиз ёки уларнинг қонунчиликка зид бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига алоқадорлиги юзасидан маълумотга эга бўлсангиз, "Ишонч телефони" (71 202-09-09)га қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Мурожаатлар иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар қабул қилинади ва маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.
Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги платформалар орқали ҳам йўллаши мумкин:
вазирликнинг расмий телеграм боти (@mmtv_anticorbot);
вазирликнинг info@xtv.uz электрон почта манзили.
Унутманг! Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳар қандай коррупцион ҳолатга нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ҳамда фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмайди, маълумотларнинг махфийлиги кафолатланади.