Марказий Осиё Университетлари форуми доирасида хорижий ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди

17 октябрь 2024 йил
image

Хабар қилинганидек, куни кеча Мактабгача ва мактаб вазирлиги тизимидаги Янги Ўзбекистон университетида Марказий Осиё Университетлари форумининг хорижий ташкилотлар вакиллари иштирокидаги очиқ мулоқот тадбири бўлиб ўтди.

Форум доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.

Мулоқот аввалида Times Higher Education rahbari Phil Baty иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат доирасида Times Higher Education рейтингида ўрин олган Ўзбекистондаги университетлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, келгуси режалар муҳокама қилинди.

Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.Шарипов иштирок этиб, тилга олиб ўтилган масалалар бўйича ўз фикрларини билдирди.

Дунёнинг энг илғор олий таълим даргоҳи ҳисобланган Massachusets технологиялари институтининг академик ривожланиш бўйича проректори, профессор Erik Grimson иштирокида давра суҳбатида ҳам қизғин мавзулар тилга олиб ўтилди.

Хусусан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда таълимга қаратилаётган эътибор, "Янги Ўзбекистон" Университети ва Massachusets институти ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашинувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда мактабгача ва мактаб таълими соҳасида сунъий интеллект ва янги технологияларни такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик лойиҳаларини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Буюк Британиянинг Harrow school ijrochi direktori Eric Long ва ўқув масалалари бўйича директори Ahmed Husayn билан ўтказилган мулоқотлар доирасида Ўзбекистонда хусусий мактаблар ва давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган мактабларга қаратилаётган эътибор, имконият ва имтиёзларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Айтиш лозимки, дунё бўйлаб ушбу турдаги мактаблар тизимининг 12 та филиали мавжуд бўлиб, учрашувда Марказий Осиёдаги шу турдаги биринчи мактаблар филиалини Ўзбекистонда очиш бўйича келишувга эришилди.

Бирлашган Араб Амирликларининг Халифа Университети Президенти Ibrahim Al-Hajri иштирокида ўтказилган давра суҳбатида Янги Ўзбекистон ва Халифа университетлари ўртасида тажриба алмашинув лойиҳаларини ташкил этиш, қўшма дастурлар ва ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олинди.

Бирлашган Араб Амирликларининг "Emirates national schools" direktori Dr.Ahmad Al-Bastaki иштирокида ташкил этилган тадбирда амалдаги ҳамкорлик лойиҳалари ва уларнинг натижалари, Abu Dabi Emirates national schoolda ташкил этилган "Рақамли авлод қизлари-2024" лойиҳаси ғолиблари иштирокидаги Таълим саёҳати масалалари муҳокама қилинди.

Келгусида ушбу ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш ва янги лойиҳаларни бошлаш масалалари кўриб чиқилди.

British Council Инглиз тили дастурлари директори Michael Connolly билан бўлиб ўтган учрашувда Абдулла Авлоний номидаги илмий педагогик марказда ташкил этилган маъруза таассуротлари ҳақида фикр алмашилди. Шу билан бирга Британия Кенгаши ҳамкорлигида мактабгача ва мактаб таълими соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларни изчил давом эттириш ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Times Publishing Ltd bosh ijrochi direktori Sue Pen Yim иштирокида бўлган давра суҳбатида амалдаги ҳамкорлик лойиҳалари натижалари, келажакда ўқитувчиларни малакасини янада ошириш бўйича таклифлар, мактабгача ва мактаб таълими тизимида инглиз тилини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Германиянинг Technische Hoshchule Ingolstadt университети Prezidenti Dr.Walter Schober иштирокидаги учрашувда мактабгача ва мактаб таълими соҳасида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик лойиҳалари алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, келгусида "Янги Ўзбекистон" ва Technische Hoshchule Ingolstadt университетлари ўртасида талабалар ва тадқиқотчилар алмашинуви, ўқитувчилар учун қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича навбатдаги вазифалар келишиб олинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu