Мактабгача таълим ташкилотларида француз тили ўқитилади

15 октябрь 2024 йил
image

Жорий йилнинг 14-15 октябрь кунлари Кокоро Лингуа компанияси асосчиси Натали Ласслет халқаро ҳафталик доирасида Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.

Натали Ласслет Париж шаҳрида имзоланган грант келишувини амалга ошириш мақсадида пойтахтдаги 34-сонли ҳамда 100-мактабгача таълим ташкилотидаги шароитларни кўздан кечирди.

Сўнгра Мактабгача таълим ташкилоти директорлари малака ошириш институтида иккинчи хорижий тил сифатида француз тили жорий қилинадиган ММТ раҳбар ва методистлари учун “Kokoro lingua” платформасидан фойдаланиш бўйича семинар ташкил этилди.

Маълумот учун: 2024 йилнинг 3 октябрь куни Париж шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси биносида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда Kokoro lingua компанияси асосчиси Натали Ласслет ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув якунида томонлар келгуси бир йил давомида 12 та мактабгача таълим ташкилотида 5-6 ёшлик болалар учун бепул франсуз тилини ўқитиш бўйича келишув имзолаган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu